“Барса” кутаётган Кавани рақибга ўтиб кетади

“Барселона” мутасаддилари “Манчестер Юнайтед” раҳбариятини Эдинсон Каванини қўйиб юборишга кўндира олмаяпти.

Уругвайлик ҳужумчининг ўзи кам ўйнаётгани боис тезроқ янги жамоага ўтмоқчи. Қолаверса, Европада қишки трансфер ойнаси қисқа муддатга очилишини инобатга олган Кавани янги иш жойи масаласини имкон қадар тезроқ ҳал қилмоқчи.

Энди “Барселона” ўз нишонини қўлдан чиқариши мумкин. Тажрибали тўпурарга “Севилья” оғиз сола бошлади.

Бу вазиятда кўп нарса Каванининг танловига боғлиқ бўлади.

Эдинсон жорий мавсумда “Манчестер Юнайтед” сафида саккизта учрашувда майдонга тушиб, бир гол муаллифи бўлди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×