ПСЖ "Барселона" ҳужумчиси Серхио Агуэрони қўлга киритишга уринмоқда. Бу ҳақда El Nacional нашри хабар тарқатди.

Юқоридаги манбага кўра, Париж гранди 33 ёшли аргентиналик футболчи эвазига “кўк-анор ранглилар”га Мауро Икардини алмаштирмоқчи. ПСЖ шу тариқа бир ўқ билан икки қуённи урмоқчи. Аниқроғи, Агуэрони қўлга киритиш билан улар жамоага Лионель Мессининг энг яқин дўстини олиб келишади ва таркибда кераксиз футболчи ҳисобланган Икардидан қутилишади.

Аммо "Барса" бу таклифга рози эмас. Чунки каталонияликлар Агуэрони таркибда сақлаб қолишмоқчи. Қолаверса, уларга Икарди керак эмас.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар