"Барселона" спорт директори жамоа ҳимояси ҳақида гапирди

"Барселона" спорт директори Деку жамоанинг ҳимоядаги муаммоларига изоҳ берди.

"Мудофаадаги муаммолар битта ўйинчи билан боғлиқ эмас, бу ғоя масаласидир. Мураббийимиз прессингга асосланган ўта ҳужумкор ўйин услубига амал қилади. Босим кучайганда, биз ҳимояда унчалик самарали бўлмаймиз. Биз майдонда ортимиздан бўшлиқ қолдирмоқдамиз",- дея Декунинг сўзларини келтирди "Barca Universal".

Маълумот учун, Флик шогирдлари Ла Лиганинг бу турини ўз уйида "Эспаньол"га қарши ўтказади. Бу жамоалар ўртасидаги беллашув 11 апрель куни Тошкент вақти билан 21:30 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!