"Барселона" футболчилари Усмон Дембеле ва Сержиньо Дест жароҳат олиб, сафдан чиқди. Бу ҳақда "кўк-анорранглилар" матбуот хизмати хабар берди. 

Франциялик вингер сон қисмидан жароҳат олгани маълум бўлди. Унинг майдонга қайтиш вақти тикланиш жараёнининг қандай ўтишига боғлиқ. 

Америкалик қанот ҳимоячиси Сержиньо Дестнинг бел қисмида шикастланиш аниқланди. Ҳозирча унинг тикланиш муддати аниқ эмас. 

Эслатиб ўтамиз, "Барселона"ни 2 кундан кейин Ла Лига доирасида "Сельта"га қарши ўйин кутиб турибди. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар