“Бавария”ни қабул қилиб олган Нагельсманн бу футболчидан воз кечолмади

“Бавария” бош мураббийлигига тайинланган Юлиан Нагельсманн клуб раҳбариятидан марказий ярим ҳимоячи Леон Горецкани олиб қолишни талаб қилмоқда.

Аввалроқ, германиялик футболчи янги шартнома бўйича маошини кўтаришни сўраган эди. Бироқ, клуб хўжайинлари унинг талабини инобатга олмагач, бошқа клублардан таклиф ола бошлади. Хусусан, “Манчестер Юнайтед” 26 ёшли футболчига жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Нагельсманн эса Горецка жамоанинг ажралмас қисми эканини таъкидламоқда. Шу боис, клуб бош директори Оливер Кан футболчи билан узоқ муддатли шартнома бўйича музокараларни бошлаб юборди.

Аввалроқ, мюнхенликлар Давид Алаба ва Кингсли Команнинг маошни ошириш бўйича талабини рад этган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар