"Бернарду Силвани алмаштиришнинг иложи йўқ"

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг ёрдамчиси Пеп Линдерс жамоа ярим ҳимоячиси Бернарду Силванинг кетиши ҳақида фикр билдирди.

Маълум қилинишича, жамоа сардори жорий мавсум якунида амалдаги шартномаси тугаши билан "шаҳарликлар" сафини тарк этади. Бу ҳақда айнан Линдерснинг ўзи маълум қилди.

"Бернардуни алмаштириб бўлмайди — у ноёб футболчи. Унинг ўйинни назорат қилиши, ҳаракатланиши, тўпни қабул қилиши, жамоани ортидан эргаштира олиши ва тўғри қарор топиши — буларнинг барчаси ўзига хос. У ҳатто бир ўйинни ўтказиб юборса ҳам, унинг йўқлиги сезилади. Энди бутун бир мавсумни усиз тасаввур қилиб кўринг", — деди Линдерс "City Xtra" нашрига.

Эслатиб ўтамиз, Бернарду Силва 2017 йилдан буён "Манчестер Сити" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Португалиялик футболчи ушбу вақт мобайнида 450 та учрашувда майдонга тушиб, 76 та гол урди ва 77 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!