Бэйлнинг келажаги ҳал бўлди

“Реал” бош мураббийи Карло Анчелотти мавсумни “Тоттенхэм”да якунлаган Гарет Бэйл бўйича сўнгги қарорини эълон қилди.

Маълумотларга қараганда, 31 ёшли ҳужумкор футболчи Мадридга қайтарилади ва бир мавсум давомида “Қироллик клуби” шарафини ҳимоя қилади. 

Ўйинчининг амалдаги шартномаси келаси ёзда якунланишига қарамай, Карло Анчелотти унга имкон берадиган бўлди ва Бэйлни ижарага олмоқчи бўлган жамоаларга рад жавоби берилади.

Гарет Бэйл якунланган мавсумда Англия премьер-лигасида 20 та учрашувда 11 та гол уриб, иккита голли пас оширди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар