
"Brasil Open - 2018" қизғин паллада
Аргентиналик Леонардо Майер Сан-Паулода ўтаётган мусобақанинг иккинчи даврасида ҳамюрти Карлос Берлокга қарши кортга чиқди.
Мазкур учрашувнинг биринчи сетида 7:5 ҳисобида ғалаба қозонган Леонардо иккинчи сетда 6:4 ҳисобида зафар қучди.
Энди "Brasil Open - 2018" турнирининг чорак финалида Майер уругвайлик Пабло Куэвас ва австриялик Себастьян Офнер ўйинида ғалаба қозонган теннисчи билан куч синашади.
Фикрлар