Бугун Иорданияда гандбол бўйича аёллар ўртасида Осиё чемпионати бошланади, унда Ўзбекистон ҳам иштирок этади

Осиё гандбол федерацияси аёллар ўртасидаги қитъа чемпионатининг гуруҳ босқичига ташланган қуръа натижаларини маълум қилди. Унга кўра, гандболчи қизларимиз гуруҳ босқичида "А" гуруҳида Жанубий Корея, Қозоғистон, Гонконг, Сингапур ваҚатарга қарши баҳс олиб боришади.

Қуръа натижасига кўра, "Б" гуруҳидан қуйидаги жамоалар ўрин олди:

Иордания;
Япония;
Эрон;
Ҳиндистон;
Қувайт;
Афғонистон.

Гандбол бўйича аёллар ўртасида Осиё чемпионати 15-25 сентябрь кунлари Иорданияда бўлиб ўтади. Спортчиларимизга омад тилаймиз.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар