Бугун

Хабарингиз бор, бир неча кундан бери Европа чемпионати ўйинлари бўлиб ўтмоқда. "Кўҳна қитъа"да футбол "қайнаётган" бир пайтда, Америка жамоалари ҳам ички биринчиликни бошлаяпти.  

Аниқроқ қилиб айтганда, бугун "Копа Америка" турнирига старт берилади. Бразилияда бўлиб ўтадиган мазкур мусобақанинг очилиш ўйинида мезбонлар Венесуэлага қарши майдонга тушади. Ўйин 14 июн куни 02:00 да бошланади.

Айнан Бразилия Америка чемпионатининг амалдаги ғолиби ҳисобланади. "Пентакампеонлар" 2019 йилда ўтказилган қитъа биринчилиги финалида Перу устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонганди.

Маълумот учун, мазкур турнир Аргентина ва Колумбияда бўлиб ўтиши режалаштирилганди. Бироқ ушбу давлатлар пандемия туфайли мусобақани ўзида қабул қилишни рад этганди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар