Бугун Ўзбекистон Жаҳон чемпионати 4-ўрин соҳибига қарши ўйнайди

Бугун Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.

Баҳодир Аҳмедов шогирдлари қозоғистонлик рақибларига қарши майдонга тушади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 18:00да старт олади ва "Спорт ТВ" орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Маълумот учун, бугунги рақибимиз Литвада бўлиб ўтган жаҳон чемпионати 4-ўрин эгаси ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!