"Бунёдкор" мураббийи: АГМКга миннатдорчилик билдираман

Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган «Сурхон» - «Бунёдкор» (1:5) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Шуҳрат Мақсудов ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

- Авваламбор, «Бунёдкор» жамоаси раҳбарияти, мухлислари, ходимлари, футболчиларни ғалаба билан табриклайман! Айниқса, ўйинчиларга раҳмат айтаман! Боиси, йигитлар мураббийлар штаби томонидан берилган кўрсатмаларни тўлиқ бажаришди. Таътилга яхши кайфиятда йўл оладиган бўлдик.

Футболчилар билан «Сурхон» жамоасининг ўйинини кўриб, ўрганиб чиққандик. Рақибимизнинг «Қизилқум» билан ўйини менга ёққан эди. Менсимаслик ҳақида гап йўқ. Ҳамма жамоа ҳурмат қилинади. Ғалаба футболчиларники, улар бунга ҳақли равишда эришди.

Сўзим якунида АГМК футбол клубига майдонни бизга яхши ҳолатда тайёрлаб бергани учун миннатдорчилик билдираман, - деди Шуҳрат Мақсудов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!