“Челси” асосий футболчисини олиб қолиш йўлини топди

“Челси” раҳбарияти Томас Тухель жамоани қабул қилиб олганидан кейин асосий ўйинчисига айланган Антони Рюдигер билан янги шартнома имзолашга яқин турибди.

Германиялик ҳимоячи мутасаддилардан унинг маошини оширишни талаб қилиб, музокараларни тўхтатиб қўйганди.

Сўнгги маълумотларга қараганда, “аристократлар” Европанинг қатор грандларидан таклиф ола бошлаган Рюдигерга йилига 8,5 миллион евро маош тўлашга рози бўлган.

Антонионинг лондонликлар билан келишуви мавсум охирида якунланади. Уни эркин агент сифатида “Тоттенхэм”, “Бавария” ва “Ювентус” ўз сафига қўшиб олиб, футболчи сўраган маблағни бермоқчи.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)