“Челси” сўнаётган юлдузни Англияга қайтармоқчи

“Челси” раҳбарияти келаси йили “Бавария” ярим ҳимоячиси Лерой Санени Англия премьер-лигасига қайтаришни режалаштирмоқда.

Германиялик футболчи “Манчестер Юнайтед”даги ёрқин ўйинларидан кейин “Бавария”га тклиф этилганди. Бироқ 25 ёшли ярим ҳимоячининг ўз ватанида ишлари кўнгилдагидек эмас. Сане асосий таркибдан муқим жой эгаллашда муаммоларга дуч келмоқда.

Томас Тухель эса, анчадан бери Лерой Саненинг ўйинига мухлис ҳисобланади. Маълумотларга қараганда, германиялик мураббий ўз ҳамюртига жой очиш учун Каллум Хадсон-Одои, Ҳаким Зиеш ва Кристиан Пулишич каби футболчилардан воз кечишга тайёр.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар