“Челси” зўр ҳужумчи топди

“Челси” раҳбарияти “Лидс” шарафини ҳимоя қилаётган бразилиялик ҳужумчи Рафиньяга жиддий қизиқиш билдирмоқда.

25 ёшли футболчи преьер-лигада жуда ишончли ўйнамоқда. Унинг жамоаси ҳужумкор футбол намойиш этмаётган бўлса-да, ҳужумчининг ўзи рақиблар дарвозасига саккизта тўп киритишга улгурди. Рафинья жорий мавсумда 16 марта майдонга тушди.

Бразилиялик истеъдод эгаси Англия чемпионатига 2020 йилда олиб келинганди. “Лидс”га келгунга қадар Рафинья Франция чемпионатида “Ренн” жамоасида тўп тепган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!