“Челси”нинг Кейнга атаган маоши миқдори маълум бўлди

“Челси” раҳбарияти ҳамон “Тоттенхэм” ҳужумчиси Ҳарри Кейнни ўз сафида кўришни истамоқда. Лондонликлар тўпурар учун 100 миллион фунт беришга тайёр.

Бундан ташқари, “аристократлар” Кейн уларни танлайдиган бўлса, йилига 17 миллион фунт маош ваъда қилмоқда.

Кўпмиллионлик таклифларга қарамай, “Тоттенхэм” раҳбарияти 2024 йилнинг ёзигача амал қиладиган шартномага эга футболчини қўйиб юборишга шошилмаяпти. Кейннинг ўзи клуб уни мажбуран ушлаб қоладиган бўлса, машғулотларга қадам босмаслигини таъкидламоқда.

Ҳарри Кейнга “Челси”дан ташқари “Манчестер Сити” ва “Барселона” ҳам даъвогарлик қилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар