Де Йонг учун Европа чемпионати муддатидан аввал якунланди

"Севилья" клуби ва Нидерландия терма жамоаси ҳужумчиси Люк де Йонг учун “Евро-2020” муддатидан аввал ниҳоясига етди.

Терма жамоа расмий сайти тарқатган хабарга қараганда, 30 ёшли футболчи машғулотлар пайтида тиззасидан жароҳат олган ва бу жароҳат жиддий бўлиб чиққан. У аллақачон Нидерландия терма жамоаси қароргоҳини тарк этган.

Нидерландия терма жамоаси Европа чемпионатининг 1/8 финал босқичида “D” ёки “F” гуруҳида 3-ўринни эгаллаган терма жамоага қарши ўйин ўтказади.

Нидерландиянинг нимчорак финал учрашуви Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида бўлиб ўтади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар