ЕЧЛ.

Европа Чемпионлар лигаси "B" гуруҳидан ўрин олган "Ливерпуль" - "Милан" учрашуви якунига етди. 

Мазкур қизиқарли баҳсда "қизиллар" қийинчилик билан ғалаба қозонди. Салаҳ ва Хендерсон рақиб дарвозасини ишғол этди, Томори эса автогол муаллифига айланди. Италия клуби сафига голларни Ребич ва Браим ўз номига ёздириб қўйди. 

Шундай қилиб, мерсисайдликлар ЕЧЛнинг янги мавсумини 3-2 ҳисобидаги ғалаба билан бошлади. "Милан"нинг бу мусобақага қайтиши эса муваффақиятсиз бўлди.  

Ливерпуль

  • Фикайо Томори 9' (автогол)
  • Мохамед Салах 49'
  • Джордан Хендерсон 69'

UEFA ЧЛ "B" гуруҳи 1-тур

16/09/2021, 00:00

3
:
2
Тугади

Милан

  • Анте Ребич 42'
  • Браим Диас 44'

Стадион: Anfield 51445 томошабин

Бош ҳакам: Szymon Marciniak

45'
90'

  • 90+5'

    Ўйин ўз якунига етди. "Ливерпуль" қийин кечган баҳсда "Милан"ни мағлуб этди.

  • 90+3'

    "Милан" ўйин якунига яқин жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди. 

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 88'

    Кессиега сариқ карточка кўрсатилмоқда. 

  • 84'

    Хендерсон ва Салаҳ ўйиндан олинди. Чамберлен ва Милнер майдонга тушди.  

  • 82'

    "Милан" иккинчи бўлимда ҳали айтарлик ҳавфли вазият ярата олмади. 

  • 78'

    Юқоридан узатилган тўпни Жиру дарвозага тўғрилаб юбора олмади. 

  • 76'

    Кессие ҳужумда ўйин қоидасини бузди. 

  • 73'

    "Милан" футболчиси Жируга ҳаводан пас берди. У эса тўпга улгурмади. 

  • 72'

    "Милан" сафида Тонали майдонда кўриниш берди. 

  • 71'

    Жота майдонни тарк этмоқда. Жонс унинг ўрнини эгаллади. Шунингдек, Тьягу Кеитани алмаштирди. 

  • 69'

    ГОООООООООЛ! "Ливерпул" футболчиси Хендерсон олис масофадан гол уриб жамоасини олдирга олиб чиқди. 

  • 62'

    Жиру Леау ўрнида ўйинни давом эттиради. 

  • 60'

    "Милан" қарши ҳужумга ўтди, майдон марказидаги хато пас эвазига гол тугалланмай қолди. 

  • 57'

    Кеита қанотдан кириб бориб, узатма амалга оширди, аммо Алессон тўпни эгаллаб олди.  

  • 53'

    Робертсон бурчак зарбасини тепиб берди. Ребич тўпни узоқлаштирди. 

  • 51'

    Оригининг зарбаси бироз ноаниқ кетди. 

  • 51'

    Калабриа Салаҳни тўхтатиб қолди. "қизиллар" фойдасига бурчак зарбаси. 

  • 48'

    ГОООООООООЛ! Салаҳ яқин масофадан тўпни дарвозага жойлаб қўйди ва ҳисобни тенглаштирди. 

  • 47'

    Майдон марказида Томори жароҳат олиб ётибди, аммо у ўрнидар турди. 

  • 46'

    Ўйннинг иккинчи бўлимига старт берилди. 

  • 45+1'

    Биринчи тайм ўз якунига етди. "Милан" бўлим сўнггида урилган икки гол эвазига ҳозирча "Ливерпуль"дан олдинда бормоқда. 

  • 45'

    Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 1 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 44'

    ГОООООООООООООЛ! "Милан" қарши ҳужумдан яна бир гол уриб кетди. Ребичнинг зарбасидан сўнг Робертсон чизиқ устида тўпни сақлаб қолди, бироқ Браи бўш дарвозани ишғол этди. 

  • 42'

    ГОООООООООООЛ! Ўйинда ҳисоб тенглашмоқда. Анти Ребич дарвозанинг олис бурсагига аниқ жойлаб қўйди. 

  • 40'

    Майдон марказида "Ливерпуль" футболчиси Ориги жароҳат олиб ётибди. 

  • 34'

    Арнолднинг зарбасидан сўнг ҳимоячилар тўп йўлига ғов бўлди. 

  • 33'

    Арнолд бурчак зарбасини амалга ошириб беради. 

  • 31'

    Кеитанинг зарбасидан сўнг тўп "Милан" футболчисига тегиб майдонни тарк этди. 

  • 27'

    "Милан" кетма-кет "қизиллар" жарима майдончасига тўпни узатди, аммо ҳимоячилар тартибли ўйнади. 

  • 27'

    "Милан" ниҳоят рақиб жарима майдончасига ўтди. 

  • 23'

    Елкама-елка курашда Томори Оригини қулатди. 

  • 23'

    "Милан" ҳозирча рақиб жарима майдонига яқин кела олмади. 

  • 20'

    Матипнинг бош билан йўллаган зарбасини дарвозабон ушлаб олди. 

  • 18'

    Салаҳ ўнг қанотдан жарима майдонига кириб бораётган бир пайтда Кессие унинг йўлига тўғаноқ бўлди. 

  • 16'

    "Ливерпуль" ўйинда яққол устунлик қилмоқда. 

  • 14'

    Қандай сееееейв! Меньян Салаҳнинг пенальтидан ва такрор йўллаган зарбасини қайтарди 

  • 13'

    "Ливерпуль" пенальти тепиш имкониятига эга бўлди. ТЎп ёнида Салаҳ 

  • 10'

    ГООООООООЛ! "Ливерпуль" ўйинда ҳисобни очди. Томори ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди. 

  • 6'

    Ҳозирча жамоалар олдинга ўтишга шошилмаяпти. 

  • 1'

    Учрашувга старт берилди!

  • 0'

    Ўйин бошланиш арафасида. Футболчилар майдонга тушиб келишмоқда. 




Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар