Элдор Шомуродов “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати “30/30” рейтингидан ўрин олди (Фото)

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати “30/30” рейтингини эълон қилди.

Рейтингга ёш бўлишларига қарамай, ўз соҳасида катта натижаларга эришган 30 нафар фаол, илғор менежерлар, ижтимоий фаоллар, ишбилармонлар, фан, маданият, санъат ва медиа-ҳамжамияти вакиллари киритилди.

Экспертлар — тадбиркорлар, менежерлар, ҳуқуқ ҳимоячилари, жамоат арбоблари, журналистлар ва маслаҳатчилар иштирокида 10 номинацияда 100 кишидан иборат рўйхат тузилди. Шундан сўнг, ҳар бир тоифадаги ҳакамлар ҳайъати 30 ёшгача бўлган энг истиқболли 30 номзодни — ҳар бир номинацияда учтадан ғолибни танлади.

Топ-30 таликка киритилган фаол ёшларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

photo_2021-09-02_10-29-01

Маълумот учун: номзодлар рўйхатини тузишда уларнинг ёши (30 ёшдан катта бўлмаган), ўз соҳасидаги ютуқлари ва профессионал жамоада эътироф этилиши, ташаббускорлиги, ижодкорлиги, ижтимоий ва сиёсий соҳадаги фаоллиги инобатга олинган, шунингдек, уларнинг медиа контентлари баҳоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
04/09/2021 23:36
Элдор муносиб албатта. Муборак бўлсин. Омад киенги ишларида.