Это’О президентликка номзодини қўйди

"Барселона" ва "Интер" клубларининг собиқ ҳужумчиси Самуэль Это’О Камерун футбол федерацияси президентлигига ўз номзодини қўйди.

“Мен Камерун футбол федерацияси президентлиги учун бўлиб ўтадиган сайловда ўз номзодимни қўйдим.

Бу мен учун катта шараф. Умид қиламанки, федерацияни ислоҳ қилишда ва севимли спортимизни янги босқичга олиб чиқишда ёрдам бера оламан”, - деди собиқ футболчиси.

Это’О тўрт марта Африканинг энг яхши футболчиси, деб топилган. Шунингдек, у Камерун терма жамоаси сафида 118 та ўйинда 56 та гол урган. У терма жамоа тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар