Евро-2020. Англия Германия устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонди

Европа чемпионати нимчорак финал босқичидан ўрин олган Англия - Германия учрашуви ниҳоясига етди. "Уэмбли" стадионида бўлиб ўтган баҳс мезбонларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

75 дақиқа давомида ҳисоб очилмади. Айнан ўша дақиқада Рахим Стерлинг сукунатни бузиб ташлади. Орадан кўп ўтмай, Харри Кейн ҳисобни ишончли кўринишга келтириб қўйди.

"Уч шерлар"нинг чорак финалдаги рақиби Швеция ҳамда Украина терма жамоалари ўртасидаги ўйинда аниқланади.

Англия

  • Рахим Стерлинг 75'
  • Харри Кейн 86'

ЕВРО - финал 1/8 финал

29/06/2021, 21:00

2
:
0
Тугади

Германия

    Стадион: Wembley 41973 томошабин

    Бош ҳакам: Danny Makkelie

    45'
    90'

    • 90+4'

      Учрашув якунланди. Лёв Германия терма жамоаси бошқарувидаги сўнгги ўйинида Англияга мағлуб бўлди.

    • 90+2'

      Лёвни тушунишга ҳаракат қилиб кўринг! 2 дақиқа қолганда Мюллер ўрнига Мусиала майдонга тушди.

    • 90+1'

      Кай Хаверц яқин масофадан зарба бера олмади. Яна бир қулай имконият қўлдан кетди.

    • 90'

      Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

    • 90'

      Леон Горецка тўпга мослаша олмади. Унинг зарбаси ноаниқ кетди.

    • 88'

      Лёв 5 дақиқа қолганида Санени майдонга туширди. У Госенсни алмаштирди.

    • 88'

      Деклан Райс ўз ўрнини Жордан Хендерсонга бўшатиб берди.

    • 86'

      ГОООООООООООЛ! Англия ҳисобдаги фарқни оширди!

      Грилишнинг узатмасидан кейин Харри Кейн тўпни дарвозага жойлаб қўйди.

    • 85'

      Инглизлар тўпни ўзларида ушлаб турибди.

    • 84'

      Госенснинг узатмасидан кейин тўпга Хаверцдан олдин Пикфорд етиб келди.

    • 83'

      Рахим Стерлинг ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

    • 81'

      Дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган Мюллер мўлжалда адашди ва қулай вазиятни кўкка совурди.

    • 80'

      "Бундестим"да мағлубиятдан қутулиб қолиш учун 10 дақиқа бор.

    • 78'

      Мюллернинг зарбасидан кейин тўп жонли девордан ўтмади.

    • 78'

      Харри Магуайрга сариқ карточка кўрсатилди.

    • 77'

      Немислар дарҳол олдинга ўтди ва жарима майдони остонасида Киммих йиқитилди. Меҳмонларда қулай нуқтада стандарт вазият.

    • 75'

      ГООООООООООООЛ! Англия ҳисобни очди!

      Жарима майдони марказига оширилган тўпни Стерлинг дарвозага тўғирлаб юборди.

    • 74'

      Киран Триппье жароҳат олиб майдонда ётибди. У ўйинни давом эттира олмайдиганга ўхшайди.

    • 72'

      Триппьени йиқитган Робин Госенсга сариқ карточка кўрсатилди.

    • 71'

      Жамоаларда "брак" паслар кўпайиб кетди. Бу ўйин сифатига таъсир қилмоқда.

    • 69'

      Тимо Вернер ўз ўрнини Серж Гнабрига бўшатиб берди. Шунингдек, Букайо Сака ўрнига Жэк Грилиш ўйинга қўшилди.

    • 67'

      Тони Кросс жарима майдонига пас узатди. Олдинга чиққан Пикфорд тўпни ушлаб олди.

    • 66'

      Эҳтиёткорликка шу даражада эътибор қаратилмоқда-ки, томонлар таваккал қилиб олдинга ўтмай қўйди.

    • 64'

      Вернернинг жарима майдони марказига оширган тўпини дарвозага йўллайдиган футболчи топилмади.

    • 62'

      Триппьенинг узатмасидан кейин Стерлинг зарба бера олмади. Аммо тўп инглизларда қолди.

    • 61'

      Тўп назорати Лёв шогирдларида. Ўйин ўзгаришга муҳтож.

    • 59'

      Назорат "немис машинаси" томонда бўлиб турибди. Англия қарши ҳужумда фурсат пойлаяпти.

    • 57'

      Жарима майдони ичида зарба беришга кечиккан Вернер тўп йўқотди.

    • 55'

      Хуммельс билан тўқнашиб кетган Харри Кейнга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

    • 53'

      Киммихнинг узатмасидан кейин Госенс тўпга кўнгилдагидек зарба йўллай олмади. Робин ҳимоячи!

    • 52'

      Рахим Стерлинг ҳужумда Гинтерга нисбатан қоида бузди.

    • 50'

      Иккинчи 45 дақиқаликни "бундестим" босим билан бошлади.

    • 48'

      Кай Хаверцнинг кучли зарбасидан кейин Пикфорд тўпни қайтарди.

    • 46'

      Иккинчи тайм бошланди!

    • 46'

      Футболчилар қайтди. Навбат бизники!

    • 45+2'

      Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Танаффус!

    • 45+1'

      Бўш қолган дарвоза қаршисида қолган Кейн тўпга ета олмади. Хуммельс вазият қаҳрамони!

    • 45'

      Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

    • 45'

      Тони Кроосга нисбатан қўполлик ишлатган Филлипс огоҳлантирилди.

    • 44'

      Жарима майдонига оширилган тўпни Хуммельс қайтариб юборди. 

    • 42'

      Кейнга нисбатан қоида бузилди. Мезбонларда стандарт вазият.

    • 40'

      Сўнгги дақиқаларда Саутгейт шогирдлари фаолликни қўлга олмоқда.

    • 38'

      Кай Хаверц ҳужумда қўполлик ишлатди. Тўп инглизларга қайтариб берилади.

    • 36'

      Жамоалар жарима майдонини жуда яхши қўриқламоқда. Ҳужумчилар анча қийналяпти.

    • 34'

      Жошуа Киммих ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

    • 32'

      Бирга-бир вазиятга чиқиб борган Вернернинг зарбасини Пикфорд қайтарди.

    • 31'

      Робин Госенс Киммихнинг узатмасига бироз ета олмади. 

    • 29'

      Ўйин тенг курашлар остида давом этмоқда.

    • 27'

      Харри Магуайрнинг бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. Аммо бу унинг 3-уриниши.

    • 26'

      Мезбонларнинг стандарт вазияти бурчак зарбасига айланиб кетди. Киммих тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборганди.

    • 25'

      Ҳакамнинг қарорига эътироз билдирган Матиас Гинтер огоҳлантирилди.

    • 24'

      Англиянинг босими натижасида немислар хатога йўл қўймоқда. "Уэмбли"га йиғилган минглар мухлислар ҳам тиним билмай жамоасини қўллаб-қувватлаяпти.

    • 23'

      Горецка Сакага нисбатан қоида бузди. Инглизларда яна бир стандарт вазият.

    • 22'

      Биринчи бўлим ўрталарига келиб учрашувда темп бироз пасайди. Эҳтиёткорлик биринчи планга чиққанлиги сабабдир бунга.

    • 20'

      Мюллер берган пасдан кейин Уокер Вернердан олдин тўпга етиб келди.

    • 18'

      Саканинг узатмасидан кейин ҳимоячилар тўпни ўтказмади.

    • 17'

      Бу сафар Магуайрнинг уринишидан сўнг дарвозабон тўпни ушлаб олди. Ёмон эмас Англия!

    • 16'

      Рахим Стерлинг жарима майдони ташқарисидан зарба йўллади. Нойер ўз ўрнида.

    • 15'

      "Уч шерлар"нинг ўнг қаноти наригисига нисбатан фаолроқ кўринмоқда.

    • 14'

      Рюдигерни алдаб ўтган Сакага нисбатан қоида бузилди. Майдон эгаларида стандарт вазият.

    • 13'

      Айни дақиқаларга келиб инглизлар илк ҳужумни уюштирмоқда.

    • 11'

      Дастлабки декада "бундестим"нинг устунлиги остида якунланди. Англия уйғониши лозим.

    • 10'

      Кай Хаверцнинг ерлатиб берган зарбаси Магуайрга тегди.

    • 8'

      Жарима майдонига ёриб кираётган Горецка чизиқ устида йиқитилди. Райсга сариқ карточка, немислар учун стандарт вазият.

    • 7'

      Тимо Вернер бирга-бир вазиятга чиқиб боришига олдинга югуриб чиққан Пикфорд йўқ қўймади.

    • 7'

      Лёв шогирдлари майдон марказини қўлга оляпти. Рақиб бир неча маротаба марказда тўп йўқотди.

    • 5'

      Инглизлар анча эҳтиёткор футболни танлади. Немислар дарҳол олдинга интилмоқда.

    • 3'

      Киммихнинг узатмасидан кейин ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

    • 2'

      Илк дақиқалардан муросасиз футбол гувоҳига айланмоқдамиз. Бошқача бўлиши мумкин эмасди!

    • 1'

      Учрашувга старт берилади!

    • 0'

      Футболчилар майдонга тушиб келди. Миллий мадҳиялар янгради!

    Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

    Фикрлар

    Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
    &
    Abdushukurov O
    29/06/2021 23:00
    Кейнни қўлидаги боғични кўрдингларми? Ахир бу лгбтнинг рамзий байроғику?! Ғалати бу!
    &
    Abdushukurov O
    29/06/2021 23:03
    лгбт бу,3та "ҳарф"ларку. Футбол кўрмайдиган бўлиб қолди ўзи.

    Минбар

    Барча блоглар