Евро-2020. Бельгия 3-турда ҳам ғалаба қозониб, 100 фоизлик натижа қайд этди

Европа чемпионати "B" гуруҳидан ўрин олган барча учрашувлар ўз якунига етди. Сўнгги тур ўйинида Финляндия ҳамда Бельгия ўзаро тўқнаш келди. Беллашув номинал меҳмон томоннинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Таъкидлаш жоиз, ўйин давомида 7 та сейв қилган Градецки 74-дақиқада ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди. Голдан руҳланиб олдинга ўтишда давом этган "қизил иблислар" 81-дақиқада ҳисобдаги фарқни 2 тага етказди. Гол муаллифи Ромелу Лукаку.

Шу тариқа, Мартинес шогирдлари 3-баҳсда ҳам зафар қучиб, 1-ўрин эгаси сифатида плей-оффга йўл олди. 3 очко тўплаган Финляндия эса бошқа гуруҳлардаги вазиятни кузатишига тўғри келади. Уларда энг яхши 3-ўрин эгаларидан бири бўлиш имконияти йўқ эмас.

Финляндия

    Чемпионат Европы. Группа B 3-тур

    22/06/2021, 00:00

    0
    :
    2
    Тугади

    Бельгия

    • Лукаш Градецки 74' (автогол)
    • Ромелу Лукаку 81'

    Стадион: Saint Petersburg Stadium 18545 томошабин

    Бош ҳакам: Felix Brych

    45'
    90'

    • 90+3'

      Учрашув якунланди. Бельгия ҳам 100 фоизлик натижа қайд этди.

    • 90+2'

      Якун аниқ бўлиб улгурди. Шу боис, томонлар шиддат билан олдинга ўтмай қўйди.

    • 90'

      Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

    • 87'

      "Қизил иблислар"нинг фаоллиги ҳамон давом этмоқда. Қойил, Мартинес!

    • 85'

      Эден Азарнинг зарбасига аниқлик етишмади.

    • 83'

      Ўз ишини бажарган Лукаку ўрнига Кристиан Бентеке ўйинга қўшилди.

    • 81'

      ГОООООООООЛ! Бельгия ҳисобдаги фарқни оширди!

      Қарши ҳужумга ўтиб кетган Де Брюйне жарима майдони ичидаги Лукакуни тўп билан таъминлади. Ромелу мўлжалда адашмади.

    • 81'

      Голдан кейин финлар анча ҳаракатланиб қолди. Ўйин қизимоқда.

    • 79'

      Бу сафар Лоднинг уриниши хавфли чиқди. Аммо ноаниқ.

    • 78'

      Пуккининг зарбаси дарвозага қадар етиб бормади.

    • 76'

      Бугун анча фаол ўйин кўрсатган Доку ва Троссард ўз ўрнини Менье ҳамда Батшуайига бўшатиб берди.

    • 74'

      ГООООООООООЛ! Бельгия барибир ҳисобни очди!

      Бурчакдан оширилган тўпни Вермален боши билан дарвозага йўллади. Устундан қайтган тўп Градецкига тегиб дарвозадан жой олди.

    • 72'

      Жереми Докунинг узатмасидан кейин тўп қайтарилди.

    • 69'

      Мартинес шогирдларининг босими давом этмоқда.

    • 67'

      Йўқ! ВАРга қулоқ солган Феликс Брих ўша вазиятда офсайд бўлганини таъкилдаб, голни бекор қилди.

    • 65'

      ГООООООООООЛ! Ва ниҳоят, Бельгия ҳисобни очди!

      Де Брюйненинг пасидан кейин бирга-бир вазиятга чиққан Лукаку кучли зарбаси билан дарвозани ишғол этди.

    • 64'

      Лукаш бугун рақиб томонидан берилган 6 та аниқ зарбани қайтаришга муваффақ бўлди!

    • 63'

      Азар яқин масофадан аниқ зарба берди. Градецкидан супер сейв!

    • 62'

      Финларнинг камсонли ҳужумларидан бири зарба билан якунланди. Тўп Куртуанинг қўлларига келиб тушди.

    • 60'

      "Финляндия қамали" давом этмоқда. Бельгияликлар рақибни жарима майдонига буткул қамаб қўйди.

    • 58'

      Энди Азар тахминан 10 метр масофадан дарвозани аниқ нишонга олди. Дарвозабон яна ўз ўрнида.

    • 56'

      Насер Шадлининг жарима майдони ичидан берган зарбасидан кейин Градецки тўпни ушлаб олди.

    • 54'

      Эден Азарнинг уриниши ва яна тўп мўлжалга аниқ бормаяпти.

    • 53'

      Шадлининг узатмасидан кейин баҳайбат Лукаку тўпга ета олмади. Маълумот учун, Ромелу баландга сакраган эди.

    • 51'

      Ҳужумчилар эплолмагандан кейин ҳимоячи Денайер узоқ масофадан зарба бериб кўрди. Лекин у ҳам дарвозани аниқ нишонга ола билмади.

    • 50'

      Бельгиянинг босими иккинчи таймда ҳам давом этмоқда. Аммо голдан дарак йўқ.

    • 48'

      Троссарднинг узатмасидан кейин тўп ҳимоячидан майдон ташқарисига чиқиб кетди.

    • 46'

      Иккинчи таймга старт берилди.

    • 45+1'

      Илк 45 дақиқаликда ҳисоб очилмади. Танаффус!

    • 45'

      Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

    • 45'

      Жарима майдони ичида Эден Азар йиқилиб тушди. Бриз унга ўрнидан туриши лозимлигини айтди.

    • 44'

      Бельгияликлар танаффусга қадар гол уриб олиши шартлигини тушунмоқда.

    • 42'

      Докунинг зарбасидан кейин Градецки жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди.

    • 41'

      Скандинавияликлар ҳам вақти-вақти билан олдинга ўтмоқда. Аммо бу уринишлар бесамар якунланяпти.

    • 39'

      Лукакунинг бу сафарги уринишидан сўнг тўп ҳимоячидан ўтмади.

    • 37'

      Ромелу Лукакунинг бош билан йўллаган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

    • 35'

      Санкт-Петербургда ҳаво бироз иссиқ. Феликс Брих футболчиларга салқинланиб олиш имкониятини тақдим этди.

    • 33'

      Бу сафар Троссарднинг уринишига бироз аниқлик етишмади.

    • 32'

      Аксель Витселнинг зарбасидан кейин тўп тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

    • 31'

      Докунинг жарима майдони марказига етказиб берилган тўпга шериклари ета олмади.

    • 30'

      Номинал меҳмонлар буткул назоратни қўлга олди. Энди фақат гол уриш керак.

    • 28'

      Бельгия етакчиларида хатолар кўзга ташланмоқда. Булар асосан пасларда сезиляпти.

    • 26'

      Ромелу Лукаку ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

    • 25'

      Роберто Мартинес шогирдларининг штурми тобора кучайиб бормоқда.

    • 23'

      Де Брюйненинг жарима майдони марказига оширган тўпини финляндияликлар катта қийинчилик билан қайтарди.

    • 21'

      Лукаку Азарни бирга-бир вазиятга чиқариб юбориши мумкин эди. Бироқ ҳимоячи тўғри позиция танлади.

    • 20'

      Ромелу Лукаку ҳужумда бироз қўпол ўйнади. Ҳакам хуштагини чалди.

    • 17'

      Тўп назорати номинал мезбонларда. Аммо хавфли вазиятни рақиб яратмоқда.

    • 15'

      Лукаку ўткир бурчакдан ноаниқ зарба йўллади.

    • 13'

      Кевин Де Брюйненинг узатмаси кучлилик қилди.

    • 11'

      Тўп назорати "қизил иблислар" томонга ўтди.

    • 9'

      Азарнинг чиройли узатмасидан кейин тўпга Лукакудан олдин ҳимоячи етиб келди.

    • 7'

      Жарима майдонига бельгияликлар томондан оширилган тўп қайтарилди.

    • 5'

      Номинал мезбонлар рақибни дарҳол тўпсизлантиришга ҳаракат қиляпти.

    • 3'

      Кутилмаганда, финляндияликлар ўйинни фаолроқ бошлади.

    • 1'

      Ўйин бошланди!

    • 0'

      Футболчилар майдонга тушиб келди. Старт учун барчаси тайёр!

    Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)