"Евро-2020". Бугун бўлиб ўтадиган учрашувлар рўйхати

Бугун, 17 июнь куни "Евро-2020" доирасида 3 та ўйин бўлиб ўтади. Даставвал, "C" гуруҳида Украина ҳамда Шимолий Македония терма жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтади. Бухарест шаҳридаги "Арена Националэ" стадионида ўтадиган мазкур беллашув Тошкент вақти билан соат 18:00 да старт олади.

21:00 да эса Даниянинг Копенгаген шаҳридаги "Паркен" стадионида Дания - Бельгия қарама-қаршилиги бўлиб ўтади. Куннинг сўнгги учрашуви эса (Тошкент вақти билан 00:00) Амстердамдаги "Йохан Кройфф" стадионида Нидерландия ва Австрия терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтади.

Барча баҳслар "UzReport" телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.



Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!