УЕФА Англия ва Италия терма жамоалари ўртасидаги Европа чемпионати финалини бошқарадиган ҳакамни эълон қилди.

“Евро-2020”нинг ҳал қилувчи учрашуви нидерландиялик Бьорн Куйперсга ишониб топширилди. Унга қанотларда Сандер ван Рукел ва Эрвин Зейнстра ёрдам беради.

VAR тизимида германиялик Бастиан Данкерт ишлайди. Унга ҳамюртлари Кристиан Гиттельманн ва Марко Фриц ҳамда нидерландиялик Пол ван Букел ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам сифатида испаниялик Карлос дель Серро кўрсатилган.

Италия – Англия  учрашуви 11 июль куни Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар