Ҳозиргина Европа чемпионати "B" гуруҳи 2-туридан ўрин олган Дания ҳамда Бельгия терма жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди. Копенгаген шаҳридаги "Паркен" стадионида кечган учрашувда ҳисобни мезбонлар очди.

Юсуф Поульсен 2-дақиқада Куртуа қўриқлаётган дарвозани ишғол қилди. Иккинчи бўлимда Роберто Мартинес бир қатор етакчи футболчиларни захирадан майдонга туширди. 55-дақиқада айнан захирадан ўйинга қўшилган Де Брюйненинг узатмасидан сўнг Торган Азар ҳисобни тенглаштирди.

70-дақиқада эса Кевеннинг ўзи рақиб дарвозасини ишғол қилди ва жамоасига иродали ғалабани тақдим этди. Шу тариқа, "қизил иблислар" ҳисобидаги очколар сони 6 тага етди ва жамоа муддатидан олдин плей-офф йўлланмасини қўлга киритди. Гуруҳдаги ҳар икки баҳсни бой берган Дания эса 0 очко билан 4-ўринни эгаллаб турибди.

Дания

  • Юссуф Поульсен 2'

Чемпионат Европы. Группа B 2-тур

17/06/2021, 21:00

1
:
2
Тугади

Бельгия

  • Торган Азар 55'
  • Кевин Де Брюйне 70'

Стадион: Parken 23395 томошабин

Бош ҳакам: Bjorn Kuipers

45'
90'

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ziyodulla Aka
17/06/2021 22:53
Данияга офарин шундай уйнаб енгилган жамоага хеч кандай эьтироз булиш мумкин эмас. Абрамов жамоаси сингари олма пиш огзимга туш деган хаёлпарастлар эмас улар.
Ziyodulla Aka
17/06/2021 22:53
Данияга офарин шундай уйнаб енгилган жамоага хеч кандай эьтироз булиш мумкин эмас. Абрамов жамоаси сингари олма пиш огзимга туш деган хаёлпарастлар эмас улар.

Минбар

Барча блоглар