Евро-2020: Италия - Испания ўйинини кимлар шарҳлайди?

Бугун Евро-2020 мусобақасининг биринчи ярим финал баҳси ўтказилади. Чорак финалда Швейцарияни таслим этган Испания Бельгияни мағлубиятга учратган Италия билан беллашади.

Финал чиптаси учун кураш Лондондаги "Уэмбли" стадионида ўтказилади. Учрашувни германиялик ҳакам Феликс Брих бошқариб боради.

Ўйин Тошкент вақти билан 00:00да "Узрепорт" телеканалида жонли эфирда намойиш этилади. Мазкур тўқнашувни Бобур Акмалов ва Ҳасан Турдиалиев билан биргаликда шарҳлаб боради.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)