Шу кунгача “Евро-2020” мусобақасида дарвозаларга 118 та гол киритилди. Таъкидлаш керакки, бу Европа чемпионатлари тарихидаги энг яхши кўрсатгичдир.

Бундан аввалги рекорд 2016 йил Франция яшил майдонларида ўтказилган қитъа биринчилигида қайд этилган эди. Ўшанда терма жамоалар бутун мусобақа давомида жами 108 та гол уришган.

Айтиш лозимки, ушбу Европа чемпионати якунигача яна 9 та ўйин бор. “Евро-2020” 24 та жамоа иштирок этаётган иккинчи Европа чемпионати ҳисобланади. УЕФА “Евро-2016”дан бошлаб иштирокчи жамоалар сонини 24 тага оширишга қарор қилган.

Мусобақанинг амалдаги ғолиби – Португалия терма жамоаси Бельгияга имкониятни бой бериб, мусобақа билан хайрлашди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар