Европа лигаси ўйинида мухлислар дарвозабонга пиротехника воситаси улоқтирди

Европа лигаси 2-туридан ўрин олган «Антверпен»–«Айнтрахт» клублари ўртасидаги ўйин пайтида трибунадаги мезбон мухлислари немис клуби дарвозабони Кевин Траппга қарата пиротехника воситаси отди. Бу ҳақда "Football24.ru" нашри хабар берди.

Портловчи восита шундоққина дарвозабон оёқлари остига тушган. ПСЖ собиқ посбони ҳатто уни босиб олган. Оқибатда пақилдоқ портлаган ва Кевин Трапп чим устига қулаган. Унга тиббий ёрдам кўрсатилгач, Трапп ўйинни давом эттира олган.

УЕФА ушбу ҳолатдан сўнг Бельгия клубига нисбатан санкция қўллаши ва жамоа ўз уйида ўтадиган учрашувларни бўш стадионида қабул қилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, «Антверпен» ва «Айнтрахт» клублари ўртасидаги учрашув 0:1 ҳисобида якунланди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)