ФИФА жаҳон чемпионатини кейинроққа қолдирмоқчи

ФИФА клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини 2022 йилнинг бошига қолдириши мумкин.

Associated Press хабарига кўра, ФИФА турнирни келаси йилнинг январь-февраль ойларида ўтказиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Қолаверса, турнир Қатарда ўтказилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Япония ва Жанубий Африка Республикаси мусобақани қабул қилишдан бош тортганди. Рад этиш коронавирус чекловлари билан боғлиқ.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)