ФИФА йилнинг энг яхши дарвозабони бўлиш учун номзодларни эълон қилди

ФИФА расмий сайти "The Best" совринини қўлга киритиши мумкин бўлган барча дарвозабонлар рўйхатини эълон қилди. 

Номзодлар орасида Алиссон («Ливерпуль»), Жанлуижи Доннарумма (ПСЖ), Эдуард Менди («Челси»), Мануэл Нойер («Бавария») ва Каспер Шмейхель («Лестер») каби посбонлар жой олган.

Эслатиб ўтамиз, ғолиб 2021 йилнинг 22 ноябрдан 10 декабрга қадар бўлиб ўтадиган овоз бериш йўли орқали аниқланади. Соврин эгасига 17 январь куни топширилади. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар