Гвардиола “Арсенал”нинг голида Ҳусановни айблади

Англия Премьер-лигасининг 33-турида “Манчестер Сити” футболчилар жуда оғир ўтган учрашувда чемпионат пешқадами “Арсенал”ни 2:1 ҳисобида енгиб, чемпионлик пойгасига қайтди.

Ўйиндан кейин “шаҳарликлар” бош мураббийи Хосеп Гвардиола ўйин борасида ва футболчилари ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Ғалаба ҳақида

Бу ўйин АПЛ учун ажойиб реклама бўлди. “Арсенал” жуда агрессив ўйнайди, яккакурашларда кучли ва мен фаолиятим давомида қарши ўйнаган жамоалар ичида дуэллар, яккама-якка вазиятлар, узун паслар, ҳаводаги тўплар учун кураш нуқтаи назаридан энг рақобатбардошлардан бири – фантастика!

Бизда ҳам, уларда ҳам имкониятлар бўлди. Бундай ўйинларда ҳаммасини майда деталлар ҳал қилади. Бу топ-даражадаги ўйин эди. Ҳар икки жамоа ҳам яхши, ва ҳар икки мураббий ҳам топ-даражада! Икки томонда ҳам топ-ўйинчилар бор.

Мен доим жуда талабчанман, аммо ҳақиқат шундаки, бу фақат битта ўйин холос. Улар пешқадам ва тўплар фарқи бўйича биздан устун. Биз ғалабадан завқ олишимиз керак, лекин диққатни йўқотмаслигимиз лозим. Энди диққатимиз “Бёрнли”га қарши ўйинга қаратилган

О’Райли ҳақида

Хосеп Гвардиола “Манчестер Сити” бош мураббийи “Арсенал”га қарши учрашувда фаоллик кўрсатган Нико О’Райлининг ўйинига юқори баҳо берди.

- Нико ҳайратланарли – ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам, стандарт вазиятларда ҳам. Қандай футболчи ўсиб келмоқда! У турли позицияларда яхши ўйнай олади. Ноёб футболчи.

Бугун у барча жиҳатларда ўзини кўрсатди, совуққонлик билан ҳаракат қилди ва иккинчи голда иштирок этди. Қандай мавсум! Уни йилнинг энг яхши ўйинчиси деб аташ мумкинми – билмайман, лекин энг яхши ёш ўйинчи – аниқ! Унга шу мукофотни беринг!, - деди Гвардиола.

“Арсенал”нинг голи ҳақида

Хосеп Гвардиола “Манчестер Сити” дарвозабони Жанлуижи Доннарумма ва ҳимоя чизиғининг “Арсенал” гол урган вазиятдаги жиддий хатосига муносабат билдирди.

“Шаҳарликлар” ҳисобни очганидан икки дақиқа ўтиб, Матеуш Нуньеш ён чизиқдан тўпни Жанлуижи Доннаруммага отди. Италиялик дарвозабон тўпни узоққа тепмоқчи бўлди, аммо кечикди ва тўп Кай Хаверцнинг оёғига тегиб, дарвозага кириб кетди.

- Бу вазиятда Абдуқодир Хусанов Хаверцни фаолроқ тўсиши, унга нисбатан шиддатли ўйнаши керак эди. Шунга қарамай, менга хатодан кейин жамоанинг бирлашгани ва  Доннаруммани қўллаб-қувватлагани жуда ёқди. Гол ўтказиб юборилгандан кейин футболчилар бир-биридан айб қидиришини ёқтирмайман, - деди Гвардиола.

Футболчиларга нима дегани ҳақида

Ўйиндан кейин йигитларга шундай дедим: “Бу лаҳзалардан завқ олинг, лекин диққат-эътиборни йўқотманг, чунки олдинда яна уч-тўрт ҳафта бор ва айнан шу вақт ҳаммасини ҳал қилади”, - деди Хосеп Гвардиола.

“Манчестер Сити” Англия Премьер-лигаси доирасидаги навбатдаги учрашувини 22 апрель куни рақиб майдонилда “Бёрнли”га қарши ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, Абдуқодир Ҳусанов жорий мавсум “Манчестер Сити” сафида барча турнирлардаги учрашувлар сонини 32 тага етказиб олди. Легионеримиз бу ўйинларнинг аксариятини бошланғич таркибда бошлаган.

“Сити”ни голдан қутқарган Ҳусановнинг ўйини қандай баҳоланди?

Гвардиола чемпионлик тўқнашувидан олдин Ҳусановни тилга олди

Ҳусановга яна хушхабар
Холанд Хусановдан ҳайратга тушди

Чемпионлик жангида “Арсенал”ни тўхтатиш яна Ҳусановга топширилади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!