Футзал. Голларга бой ўйинда

Футзал бўйича Олий лига 1-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Нефтчи" учрашуви якунига етди. Мазкур ўйинда "темирйўлчилар" 4:3 ҳисобида рақибдан устун келди. 

Пойтахт клуби сафида Акбар Усмонов (4, 16), Максим Гуляев (14) ва Машраб Одилов ўз номини таблога ёздириб қўйган бўлса, "Нефтчи" таркидида Диёржон Каримов, (7, 20), Илҳомжон Абдураимов (8) гол уришга муваффақ бўлди. 

Ушбу учрашувнинг энг яхши футзалчиси деб "Локо" ҳужумчиси Акбар Усмонов тан олинди. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар