Гвардиола: Бугун ҳаммаси тугаши мумкин
“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола Премьер-лигада “Челси”га қарши сафарда бўладиган мураккаб ўйиннинг аҳамияти юқори экани ҳақида фикр билдирди.
- Агар биз “Стэмфорд Бридж”да ғалаба қозонмасак, эҳтимол, “Арсенал”га қарши кейинги ўйин олдидан матбуот анжумани ўтказишга ҳожат ҳам қолмайди, чунки ҳаммаси тугайди.
Буни ҳамма билади. Сиз биласиз, мен биламан, ўйинчилар билади, - деди Хосеп Гвардиола.
Айтиш жоизки, шанба куни чемпионат пешқадами “Арсенал” ўз майдонида кутилмаганда “Борнмут”га (1:2) ютқазди.
“Сити” айни пайтда “канонирлар”дан тўққиз очкога ортда қоляпти ва захирада икки ўйини бор. Агар “шаҳарликлар” Лондондан ғалаба билан қайтса ва 19 апрелдаги ўзаро учрашувда “Арсенал”ни енгса, Микель Артета жамоаси билан тенглашиб олиш имконига эга бўлади.

Фикрлар