Ҳафтасига бир евро маош оладиган Алвес

Бразилиялик ҳимоячи Дани Алвес "Барселона" билан мавсум якунига қадар мўлжалланган шартномага имзо чекди ва қайтиш қарори борасида фикр билдирди. 

"Бу жуда қизиқарли бўлди. Президент билан гаплашдим. Улар менга пул тўламаса ҳам, жамоага ёрдам бериш учун қайтиб келишни жуда хоҳладим. 

Мен қатъиятли эдим. Охир-оқибат, президент қарорни Хави қабул қилишини айтди. Шунда Хави қайтиб келаётганини англадим. Бу имкониятларимни оширди. Сабаби, у мени яхши танийди. Хави менга қўнғироқ қилганида, ёрдам бериш учун доим тайёр эканлигимни эслатдим. 

Нима бўлганда ҳам, ҳатто текинга ўйнашим керак бўлса ҳам "Барселона"га қайтишни хоҳлардим", - деди Алвес. 

Қайд этиш жоиз, 38 ёшли қанот ҳимоячиси "кўк-анорранглилар"дан ҳафтасига 1 евро маош олади. Шунингдек, унинг шартномасида бонуслар ҳам мавжуд.  

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар