Ҳусанов “Манчестер Сити” ҳимоячилари орасида энг яхшиси бўлди

Англия кубогининг 1/16 босқичида “Манчестер Сити” ўз уйида “Солфорд” устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Мазкур беллашувда Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда майдонга тушиб, тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. Қуйида ҳимоячининг учрашув давомида қайд этган статистикаси билан танишиб чиқишингиз мумкин.

Умумий кўрсаткичлар:

Ўйин вақти: 90 дақиқа
Голлар: 0
Ассистлар: 0
Умумий зарбалар: 0
Аниқ узатмалар: 49/52 (94%)
Яратилган голли имкониятлар: 0
Ҳимоявий ҳаракатлар: 11

Ҳужум:

Тўпга тегиниш: 65
Рақиб жарима майдонида тўп билан ҳаракатлар: 0
Ҳал қилувчи учликка узатмалар: 1
Аниқ узун узатмалар: 2/3 (67%)
Тўпни йўқотишлар: 0

Ҳимоя:

Тўп тортиб олишлар: 3
Блоклар: 0
Тўпни узоқлаштиришлар: 8
Бош билан тўп узоқлаштиришлар: 7
Тўп йўлини тўсишлар: 0
Қайтариб олинган тўплар: 2
Рақиб томонидан айланиб ўтилиш: 1

Яккакурашлар:

Ердаги дуэлларда ғалаба: 3/5 (60%)
Ҳаводаги дуэлларда ғалаба: 3/4 (75%)
Қоида бузилиб тўхтатилган ҳолатлар: 0
Қоидабузарликлар: 1

Қайд этиш жоизки, Абдуқодир Ҳусанов “Солфорд”га қарши баҳсда жами 11 та ҳимоявий ҳаракатни амалга оширди. Бу кўрсаткич орқали у ушбу ўйинда ҳимояда ҳаракат қилган футболчилар орасида энг яхши натижани қайд этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Olim
15/02/2026 07:10
Zo‘r.