Игор Тиаго АПЛ тарихида бундай натижа қайд этган илк бразилиялик бўлди
"Брентфорд" ҳужумчиси Игор Тиаго АПЛда тарихида бир мавсумда 21 та гол урган биринчи бразилиялик футболчи бўлди. Бу ҳақда "Оpта Sports" нашри хабар бермоқда.
24 ёшли форвард АПЛнинг 32-турида "Эвертон"га қарши учрашувда дубль қайт этишга эришди. Лекин бу дубль жамоасини ғалаба қозонишга ёрдам бермади. Беллашув 2:2 ҳисобида якунланди.
Маълумот учун, Тиагога қадар ҳеч бир бразилиялик мавсум давомида АПЛда 20 та ва ундан ортиқ гол урмаган. Ҳужумчи айни вақтда тўпурарлар жадвалида Холанддан (22) кейин иккинчи поғонани эгаллаб турибди.
Фикрлар