Икардининг хотини унга янги жамоа топиб қўйди

"Пари Сен-Жермен"нинг аргентиналик ҳужумчиси Мауро Икарди жамоасини ўзгартириши мумкин, дея хабар бермоқда журналист Санти Ауна.

Юқоридаги манбага кўра, футболчининг турмуш ўртоғи ва агенти ҳисобланган Ванда Нара "Ювентус" президенти Андреа Аньелли билан учрашиб, аргентиналик футболчининг ижарага олиш масаласини муҳокама қилган. Қайд этилишича, Турин клуби ҳам бу трансферга қарши эмас.

Икарди жорий мавсум ПСЖ сафида жами 14 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×