Илтимос, Погбани олинглар!

“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Поль Погба клубдан кетишга қарор қилган. Франциялик юлдуз анчадан бери янги шартнома бўйича таклифларни рад этиб келмоқда. Клубга Криштиану Роналду келгани ҳам унинг фикрини ўзгартирмади.

Хориж матбуотининг ёзишича, Погба ўз кучини Испания чемпионатида синаб кўрмоқчи.  Ўз навбатида, “Реал” ва “Барселона”  анчадан бери бу футболчига қизиқиш билдириб келади.

Каталонияликлар Погбанинг агенти Мино Райола  билан дўстона алоқага эга. Бироқ, Райола мижозини “Барса”га жўнатмоқчи эмас. Чунки каталонияликлар молиявий инқирозга тобора чуқурроқ шўнғиб бормоқда.

Шу боис, Мино Райола “Реал” ва ПСЖга Погбани ўз сафига қўшиб олишни тавсия қилди. Погбанинг манчестерликлар билан амалдаги шартномаси мавсум охирида якунланади. Харидор клублар Погба билан маош масаласини, Райола билан гонорар миқдорини ҳал қилса бўлди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)