"Интер" Нидерландия терма жамоаси аъзосини ўз таркибида кўрмоқчи

Voetbal International нашри тарқатган хабарга қараганда, ПСВ клуби ва Нидерландия терма жамоаси ҳимоячиси Дензел Дюмфрис фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.

Юқоридаги манбага кўра, 25 ёшли футболчининг хизматларига "Интер" жиддий қизиқиб қолган. “Нерадзуррилар” уни жорий ёзги трансферлар давридаёқ сотиб олмоқчи.

Дюмфрис якунланган мавсум ПСВ сафида жами 41 та ўйинда майдонга тушди. У ушбу учрашувларда ўз ҳисобига 4 та гол ҳамда 9 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Нидерландия терма жамоаси Европа чемпионатидаги навбатдаги баҳсини 18 июнь куни Австрияга қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!