Исроил Мадримовнинг ҳаваскор боксдаги ашаддий рақиби энди профессионал боксда ҳам уни таьқиб этмоқда

Профессионал бокснинг супер ярим ўрта вазн тоифасида (-69,8 кг) фаолиятини давом эттираётган қозоғистонлик Турсунбай Кулаҳмет (3-0, 2КО) ўзининг навбатдаги жангини 10 июль куни Алмати шаҳрида Алексей Евченкога (19-14-2, 8КО) қарши ўтказади. Кулаҳмет ҳозирда WBC International камари эгаси бўлиб турибди. 

Кулаҳметнинг мураббийи Моренинг сўзларига кўра, унинг 7-жангига қадар жаҳон чемпионлик камари учун баҳсни олиб бериш ниятида. 

Турсунбай билан бўлган интервьюларнинг бирида, у айнан Исроил Мадримов борлиги сабаб ушбу вазнда фаолиятини бошлаганини айтиб ўтган. Мадримов ва Кулаҳмет ҳаваскор боксда ўзаро 2 марта тўқнаш келган. Ҳозирча ҳисоб 1:1. Улар ўртасидаги 3-жангни профессионал боксда кўрсак ажаб эмас.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)