Италия нашри Моуриньо бугун яна аввалги тактикасидан фойдаланишини ва ҳужумда иккита футболчи ҳаракат қилишини ёзди. Улар кимлар?

"Рома" бугун Италия чемпионати 24-туридан ўрин олган баҳсда "Женоа" билан куч синашади. Беллашув Тошкент вақти билан 19:00да бошланади.

Римликлар Элдор Шомуродовнинг собиқ жамоасини қабул қилади. Ўйин "Спорт" телеканалида жонли эфирда намойиш этилади.

Учрашув олдидан мамлакатнинг таниқли нашрларидан бири "La gazzetta dello sport" Жозе Муориньо яна аввалги тактикасидан фойдаланишини, ҳужумда иккита футболчи ҳаракат қилишини ёзди.

Португалиялик мутахассис олдинги чизиқда Тэмми Абрахам ва Николо Дзаньоло тандемидан фойдаланади. Яъни "бўрилар" 3-4-1-2 тактикасида жойлашади. Бунда табиийки, Элдор Шомуродов захирада қолади. Ҳамюртимиз иккични бўлимда майдонга тушиши мумкин.

Римликлар турнир жадвалида 38 очко билан 6-ўринда бормоқда. "Женоа" эса 13 очко жамғарган ҳолда 19-поғонани банд этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!