Дания терма жамоаси "ЖЧ-2022" саралаши Европа минтақаси "F" гуруҳи 8-турида ўз майдонида Австрия устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиндаги ягона голни 53-дақиқада Йоаким Меле киритди.

Эътиборлиси, ушбу ғалабадан сўнг данияликлар Қатарда бўладиган мундиал йўлланмасини муддатидан аввал қўлга киритишди. Каспер Юльманн жамоаси саралашнинг сўнгги икки туридан олдин ўз гуруҳида пешқадамга айланиб олди ва гуруҳда иккинчи ўринда бораётган Шотландия терма жамоасидан 7 очкога илгарилаб кетди.

Яна бир муҳим жиҳати шундаки, Дания саралашнинг барча 8 та ўйинида ғалаба қозонди ва ўз дарвозасидан бирорта ҳам гол ўтказиб юбормади. Тўплар нисбати 27:0.

Эслатиб ўтамиз, айни дамга келиб, "ЖЧ-2022" йўлланмасини нақд қилган терма жамоалар сони 3 тага етди. Мезбон Қатардан сўнг Германия ҳам жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритган эди. Энди улар орасига Дания ҳам қўшилди.

Дания вышла на ЧМ-2022

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар