ЖЧ энди ҳар 2 йилда ўтказилади(ми)?!

Катта эҳтимол билан, футболда инқилоб рўй беради. "Cadena SER" берган маълумотларга таянадиган бўлсак, ФИФА аллақачон миллий федерацияларга ўз қарори акс этган ҳужжатларни юборган. Ўзгаришлар 2026 йилги мундиалдан сўнг амалга оширилиши кутилмоқда.

Хўш, қандай реформалар ҳақида сўз бормоқда?

34g3i4jg43jg34

Жанни Инфантинонинг айтишича, мундиал ҳар икки йилдан бир бор ўтказилса, футболчилар ортиқча юкламалардан халос бўлиши мумкин. Яъни, энди футболчилар терма жамоа йиғинларида 50 кун эмас, 30 кун бўлади. Плюс, саралаш ўйинлари сони ҳам кескин камайтирилади. Улар 7 тадан ортмаслиги тахмин қилинмоқда. Ўйинлар март ва октябр ойларида тўлиқ ўтказиб бўлиниши режага киритилган.
ФИФА ўз қарорини Лео Месси мисолида тушунтириб беришга уринди. 2014-2018 йилги ЖЧ саралаш ўйинларида иштирок этиш мақсадида аргентиналик футболчи 324 минг км йўл босишга мажбур бўлди. Агар реформалар кучга кирса, Месси 2026-2030 йилги мундиал саралашида иштирок этиш учун 157 минг км йўл босиши кифоя бўлади. Жанубий Америка қитъасидаги ЖЧ саралаш ўйинлари сони 38 тадан 34 тага камайтирилади. Европада 44 тадан 43 тагача! Мундиал жуфт йилларда ўтказилади. Қитъа биринчиликлари эса, тоқ йилларда бўлиб ўтиши шарт.

Аввалроқ Жанни Инфантино ўз ғояси футбол оламига қандай ёрдам бериши мумкинлиги ҳақида фикр билдирган эди:

"4 йил кутишдан нима наф? Ҳар икки йилда катта форум ўтказишнинг фойдали жиҳатлари кўп! Бундай юқори даражадаги турнирларда барчага имкон бериш керак. Сенсация ва янги номларни кашф этишни нега ортга суриш лозим? ЖЧ ҳар 4 йилда бўлиши расман эълон қилинган пайтда, ФИФАга 40 та федерация аъзо эди, холос. Ҳозир, бу рақам 211 тага етган!

Ҳозир ЖЧни бирданига 5 давлат ўзида қабул қилиши мумкин. Ана шунда, 20 йил ичида футбол байрами 100 давлатда меҳмон бўлиши мумкин. Бу спорт барчаники. Ундан ҳамма бирдек фойдаланиши керак".

Бу ғоя қачон пайдо бўлган эди?

Илк бор жорий йилнинг май ойида бўлиб ўтган ФИФАнинг конгреcсида 2 йиллик цикл борасида сўз очилди. Бу ғояни биринчи бўлиб Саудия Арабистони футбол раҳбари ўртага ташлади. 166 давлат вакиллари эса, ғояни қўллаб-қувватлади. Ана шундан сўнг ФИФА реформанинг фойда ва зарарларини ҳисоблашни бошлади.

"Арсенал"нинг собиқ мураббийи Арсен Венгер ҳозирда ФИФАнинг глобал ривожланиш бўлими директори эканлигидан хабарингиз бор. Француз мухлисларга формати яхши таниш бўлган, савияли мусобақалар сонини ортиши тарафдори.

"Тасаввур қилиб кўринг! 2026 йилда АҚШ, Мексика ва Канадада жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. 2027 йилда Европа, Осиё ва бошқа қитъа биринчиликлари бўлиб ўтади. Келаси йили яна мундиал! Плей-офф ўйинлари сони саралаш баҳсларидан кўпроқ бўлади. Бундай ўйинлар мухлисларни футболга бўлган эътиборини оширади".

ijergijerg

Ким бунга қарши?

Ғоядан хабар топган УЕФА президенти Александр Чеферин дарров уни танқид қилишни бошлади. Ҳатто, агар бу режа амалга ошса, Европа ФИФАга бойкот эълон қилишга тайёрлиги ҳақида фикр билдирди. Унинг айтишича, Мундиалнинг ҳар 2 йилда ўтказилиши турнир қийматини тушириб юборади. Шунингдек, футболчиларнинг ҳам соғлиги учун жиддий хавф пайдо бўлади. Бундан ташқари, Жанубий Америка (Конмебол) ва Европа футбол клублари ассоциацияси ҳам бунга қарши эканлигини яшириб ўтирмади.

Бу масала борасида собиқ ЖЧ ғолиби - Филипп Лам билдирган фикр кўпчиликнинг эътиборини тортди. Германия терма жамоасининг барча замонлардаги энг яхши футболчиларидан бири ҳар 2 йилда ЖЧ ўтказилиши барчанинг зарарига ишлайди, деб ҳисобламоқда.

kroekfoerkofkerfe

"Оралиқ вақт қисқартилиши билан, барча футболни фақат пул топишни кўзлайдиган спорт, деб ҳисоблай бошлайди. Улкан масштабдаги турнирлар узоқ вақт ва сабрни талаб қилади. Бу мусобақаларнинг бардавомлигини таъминлайдиган омил. Греклар нақд 4 йил давомида Европанинг амалдаги энг кучли жамоаси номини ўзи билан олиб юрган. Португалия 5, Испания эса, 8 йил қитъада тенгсиз эканлиги билан мақтанди. Агар ўртадаги йиллар қисқарса, футбол телефонимиздаги ўйинлардан фарқ қилмай қолади. Мен жисмоний ҳолатим сабабли 2014 йилда Германия терма жамоасидаги фаолиятимни якунладим, бироқ клубда бемалол яна 3 йил тўп сурдим".

Айни дамда футболнинг келажаги учун чинакам кураш бошланди. Биринчи лагердагилар уни янада томошабоб бўлиши учун реформаларни амалга оширишдан қўрқмаяпти. Қолганлар классика тарафдори. Улар ушбу спортни борича севиб қолган. Уни шундайлигича сақлаб қолиш учун тиш-тирноғи билан кураш олиб боради. Сизнингча, турнирнинг ҳар икки йилда ўтказилишидан футбол ютадими? Фикрингизни изоҳларда қолдиринг!

Я . У

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бухорий Шариф
22/10/2021 21:16
Ҳар 2 йилда ўтиши бу жуда зўр ғоя. Чеферен ҳам рози бўлаверса бўларди. Аҳир қанча мамлакатларга ЖЧ да қатнашишга имконият бўлади шунда. Масалан бизнинг МТЖларга ўҳшаганларга айни муддаода бу. 2 йил энг яҳши вариант.

Минбар

Барча блоглар