Жек Уилшер: Менга имкон беринг!

Англиялик ярим ҳимоячиси Жек Уилшер ўзига нисбатан таклифлар йўқлигидан умидсизланмоқда.

29 ёшли футболчи ўзининг жароҳатларга мойил футболчи деган фикрларга қўшилмаслигини айтди.

"Мени ҳамиша жароҳатга мойил футболчи сифатида қарашларидан чарчадим. Аммо карантин бошланган кундан бери мен ҳеч қандай жароҳат олмадим. Менга имконият беринг ва мен ўзимни яхши ҳолатда эканлигимни исботлайман! " -  деди Уилшер.

Уилшер фаолияти давомида “Арсенал”, “Вест Хэм”, “Болтон” ва “Борнмут” клубларида ўйнаган. У ҳозирда эркин агент ҳисобланади.

Жек 2010-2016 йилларда Англия терма жамоасида ҳаракат қилган ва 34 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)