Жиру

Тажрибали ҳужумчи Оливье Жиру “Милан”га ўтиш арафасида турибди. Тез орада томонлар икки йиллик меҳнат шартномасини имзолайди.

Эътиборлиси, жамоа мухлислари франциялик ҳужумчи либоси учун клуб расмий сайтида олдиндан буюртма бериш имконияти пайдо бўлиб улгурди. Унга кўра, Оливье Италия гранди таркибида 9-рақам остида ўйнайди.

Жиру “Милан”га “Челси”дан кўчиб ўтади. Футболчининг трансфери учун италияликлар "аристократларга" бир миллион евро тўлайди.

Жиру Лондон жамоаси сафида 2018 йилдан буён ўйнаб келмоқда. У ўтган вақт мобайнида жами 119 та учрашувда қатнашиб, 39 та гол ва 14 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар