Жоржиньо “Олтин тўп” учун асосий даъвогарга айланиши мумкин

“Лацио” клуби бош мураббийи Маурицио Сарри Италия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жоржиньо “Олтин тўп” учун асосий даъвогарга айланиши мумкинлигини айтди. Бунинг учун Италия “Евро-2020”да ғолиб чиқиши керак.

“Агар Италия чемпион бўлса, у ҳолда Жоржиньо “Олтин тўп” учун асосий даъвогарга айланади. Унинг ҳаракатлари жуда содда кўринади, аммо буюклик айнан шу ерда. Илгари мухлислар уни қабул қилиши қийин бўлган, аммо энди ҳамма ушбу футболчини қадрлайди”, - деди Сарри.

Италия - Испания учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади. Ушбу ўйин ғолиби финалга йўл олади ва Англия – Дания учрашуви ғолибига қарши ўйнайди.

Жоржиньо ўтган мавсум “Челси” сафида УЕФА Чемпионлар лигасида ҳам ғолибликни қўлга киритди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар