Каратэ WKF бўйича жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик спортчи тарихий олтин медални қўлга киритди (Видео)

Дубай шаҳрида давом этаётган каратэ WKF бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг ҳал қилувчи онлари етиб келди.
Қувонарлиси, -75 кг вазн тоифасидаги вакилимиз Достон Отаболаев финал жангида мисрлик рақибини таслим этиб, Ўзбекистон каратэ WKF оламидаги тарихий олтин медални қўлга киритди ва жаҳон чемпиони деган номга сазовор бўлди.
Эртага, жамоавий кумите баҳсларида вакилларимиз Озарбайжон терма жамоаси билан бронза медали учун татамига чиқишади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)