Кейн 4-ўринга кўтарилиб олди

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби ҳужумчиси Харри Кейн Англия терма жамоасида киритган голлари сонини 44 тага етказиб олди.

Шу тариқа "шпорлар" ҳужумчиси Англия терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида 4-ўринда бораётган Жимми Гривзга етиб олди. 3- ва 2-ўринларда Гари Линекер (48) ҳамда Бобби Чарльтон (49) бормоқда.

Англия терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар Уэйн Руни ҳисобланади. Унинг ҳисобида 53 та гол мавжуд.

Маълумот учун, Харри Кейн Англия терма жамоаси сафида 2015 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 66 та ўйинда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!