Кичик Рўзибоевнинг навбатдаги жанг санаси маълум бўлди

Юртимиз ММА оламида Рўзибоевлар фамилиясини жуда кўп учратамиз. Сабаби, Нурсултон Рўзибоев энг кўзга кўринган ММА жангчиларимиздан бири ҳисобланади. Шунингдек, унинг укаси Машрабжон Рўзибоев ҳам ўз фаолиятини ММАда олиб боради ва ҳозирга келиб, 10 та ғалаба, уч мағлубият ва битта дуранг қайд этган.  

Маълумки, Машрабжон ҳам акаси каби Баҳрайннинг "Brave CF" промоушени билан шартнома имзолаган ва у биринчи жангида ушбу промоушен чемпиони Амин Аюб билан жанг қилди. Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, юртдошимиз бир ҳафта қолганда Аюбнинг рақиби жангдан бош тортганлиги сабабли, мазкур чақириқни қабул қилганди. 

Шундай бўлса-да, ҳамюртимиз чемпионга қарши ажойиб жанг олиб борди. Гарчи, очколар ҳисобида мағлубиятга учраган бўлса ҳам промоушен мутасаддилари, ўша ердаги мухлисларнинг меҳрини қозона олди ва айнан чиройли дебют ортидан мазкур промоушен билан яна бир нечта жангга шартнома тузди. 

Ҳамюртимиз мазкур жангларидан бирини 25 август куни Қозоғистонда ўтказади. Яъни, ушбу санада "Brave CF" промоушени ўзининг навбатдаги турнирини Алмати шаҳрида ўтказади. Ҳозирча рақиб маълум эмас, тез орада бунга ҳам ойдинлик киритилади. 

Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг!

маш

 

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар