Клопп

Хабарингиз бор, кеча АПЛнинг 9-турида "Ливерпуль" сафарда “Манчестер Юнайтед” устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Эътиборлиси, ушбу ғалаба Юрген Клоппнинг “Ливерпуль” бош мураббийи сифатидаги 200-ғалабаси бўлди. Германиялик мутахассисга ушбу натижага эришиш учун 331 та ўйин кифоя қилди. Бу эса клуб тарихидаги янги рекорд ҳисобланади.

Бунгача "Ливерпуль"да ушбу рекорд Кенни Далглишга тегишли эди. У 333 та ўйинда 200 та ғалабага эришган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар